А Серия. «Милан» иродали ғалабага эришиб, пешқадамга айланиб олди
Якшанба, 17 Октябр
5592
Фото: Милан

Италия чемпионатининг 8-турида «Милан» ўз майдонида «Верона»ни қабул қилди ва икки тўп фарқида ютқазаётганига қарамай, якунда 3 очкони қўлга киритди. 

Биринчи бўлимда Капрари ва Барак томонидан кирититилган тўпларга иккинчи бўлимда Жиру ҳамда Кессиэ жавоб беришди. Шунингдек, Гюнтер ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

«Милан» очколарини 22тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. «Верона» 8 очко билан 13-ўринда қолди.

А Серия. 8-тур
Милан — Верона 3:2

16 октябрь, «Сан-Сиро»
Голлар: Жиру (59), Кессиэ (76, пенальти), Гюнтер (78, автогол) — Капрари (7), Барак (24, пенальти).
Милан – Тэтэрушану, Калабрия, Романьоли, Томори, Балло-Туре, Кессиэ, Бинносир (Ибраҳимович, 77), Салемакерс (Кастильехо, 46), Жиру (Тонали, 82), Ребич (Леау, 36), Мальдини (Крунич, 46). 
Верона – Монтипо, Фараони, Чеккерини (Шутало, 46), Гюнтер, Казале, Лазович (Кансельери, 79), Велозу (Тамез, 60), Барак, Илич, Калинич (Лазанья, 64), Капрари (Симеоне, 60).
Огоҳлантиришлар: Чеккерини (5), Калинич (25), Казале (38), Велозу (54), Балло-Туре (81).

Ўхшаш янгиликлар