Суперлига. 6та гол киритилган ўйинда «Пахтакор» «Қизилқум»ни мағлуб этди, Черандан ҳет-трик
Шанба, 16 Октябр
2458

Суперлига 22-тури доирасида «Пахтакор» ўз майдонида «Қизилқум»га қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида томонлар жанговар дуранг қайд этган бўлишса, иккинчи бўлимда мезбонлар Чераннинг голлари эвазига ғалабани илиб кетишди – 4:2. Черан шу куни ҳет-трик қайд этди.

Шу тариқа, «Пахтакор» очколари сонини 54тага етказиб, чемпионликка жуда яқин келди. «Қизилқум» 31 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Суперлига. 22-тур
«Пахтакор» - «Қизилқум» - 4:2 

Голлар: Игнатий Нестеров 3 (ўз дар.), Драган Черан 38 пен., 61 пен., 66 - Элгужа Григалашвили 13, Эркин Бойдуллаев 45+1.
Ҳакам: Фирдавс Норсафаров (Қарши)
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 5. Анзур Исмоилов, 9. Шерзод Темиров (11. Боян Матич, 62), 10. Драган Черан, 16. Марлен Чобанов, 17. Достон Ҳамдамов (18. Ҳожимат Эркинов, 85), 19.Шароф Муҳитдинов (88. Шаҳзод Азмиддинов, 62), 21. Аброрбек Исмоилов, 27. Сардор Собирхўжаев (14. Хумоюнмирзо Иминов, 69), 28. Диёр Холматов (8. Азиз Турғунбоев, 69), 34. Фаррух Сайфиев.
«Қизилқум»: 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Бойдуллаев, 7.Ислом Кенжабоев, 8.Георги Кухианидзе, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 30.Элгужа Григалашвили (10.Мате Ватсадзе, 81), 33.Шаҳзод Туропов (19.Жамшид Ҳасанов, 65), 75.Олег Толмасов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар