ОЧЛ. Машариповдан дубль, «Ан-Наср» йирик ғалаба эвазига яримфиналга чиқди
Шанба, 16 Октябр
3735
Фото: the-afc.com

Осиё Чемпионлар лигаси чоракфинали доирасидаги дастлабки ўйинда Жалолиддин Машарипов тўп сураётган Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби БААнинг «Ал-Ваҳда» клубига қарши майдонга тушди.

Бир ўйиндан иборат баҳс Ар-Риёдда ўтиб, унда саудияликлар 5:1 ҳисобида зафар қучишди. Шу куни «Ан-Наср»нинг ўзбекистонлик ҳужумкор яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов иккита гол ва битта ассистга муаллифлик қилди – 5:1. Футболчимиз шу куни 70 дақиқа тўп сурди.

Натижада, «Ан-Наср» йирик ғалаба билан Осиё Чемпионлар лигаси яримфинал йўлланмасини қўлга киритди. Чоракфиналнинг қолган учта ўйини якшанба куни ўтказилади.

ОЧЛ. Чоракфинал. 16 октябрь
«Ал-Ваҳда» (БАА) - «Ан-Наср» (С.Арабистони) - 1:5

Голлар: Исмоил Матар 90+3 – Абдураззоқ 7, Жалолиддин Машарипов 52, 65, Асири 56, Ан-Наджи 75.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар