УЕФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Миллатлар Лигаси финалидаги можаро ҳақида фикр билдирди
Жума, 15 Октябр
12284
Фото: Видеодан кадр

УЕФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Роберто Розетти Миллатлар Лигаси финалида Килиан Мбаппе урган гол борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Энтони Тэйлор тўғри қарор қабул қилди. Амалдаги қонунларга кўра, ушбу вазиятда офсайд йўқ эди. Рақиб футболчиси тўпнинг йўналишига таъсир кўрсатишга муваффақ бўлди. 

Лекин бу УЕФАнинг офсайдлар билан боғлиқ қонуни мукаммал эмаслигини кўрсатиб берди. Демак, рақиб футболчиларининг тегиниши сабаб офсайд белгиламаслик тўғрисидаги бандга ўзгартиришлар киритиш керак. 

УЕФАнинг позицияси шундай: биз офсайдлар билан боғлиқ ушбу қонунни тартибга соламиз, лекин амалдаги қонунларга кўра, ҳакам тўғри қарор қабул қилди. Мен аллақачон қўмитадаги ҳамкасбларим билан боғланиб, мавжуд вазият ҳақида зарур кўрсатмаларни бердим», - дейди Розетти. 

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар Лигаси финалининг 80-дақиқасида Килиан Мбаппе рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу вазиятда Тео Эрнандес узатган тўп йўлига Эрик Гарсия ғов бўлишга уринди, лекин тўп барибир Мбаппега бориб тушди. Учрашувни бошқариб борган Энтони Тэйлор ВАР орқали вазиятни кўргач, голни инобатга олди ва бу вазият футбол ихлосмандлари орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар