Суперлига. VAR, четлатиш, пенальти – «Насаф» «Металлург» устидан қийин ғалабага эришди
Жума, 15 Октябр
9112
Фото: Насаф ФК

Суперлига 22-тури доирасида «Насаф» Қаршида «Металлург» устидан ғалабага эришди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Умарбек Эшмуродов томонидан киритилган гол VAR орқали текширилгач, инобатга олинди – 1:0.

Иккинчи бўлим бошида бош ҳакам меҳмонлар вакили Сатторовни майдондан четлатгач, бекободликлар қийин вазиятга қолишди.

Шунга қарамай, 89-дақиқада Бекобод жамоаси 11 метрлик жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Аммо Иброҳим Ибрагимовнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетгач, ҳисоб ўзгармай қолди.

Натижада, «Насаф» 39 очко билан ҳозирча 3-ўринга кўтарилган бўлса, «Металлург» 19 очко билан 10-ўринда қолди.

Суперлига. 22-тур
«Насаф» – «Металлург» - 1:0

Ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Гол: Умарбек Эшмуродов, 12.
Ноаниқ пенальти: Иброҳим Ибрагимов, 89.
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дониёр Нарзуллаев (20.Суҳроб Нуруллоев, 69), 8.Дилшод Саитов (4.Ҳусниддин Алиқулов, 69), 18.Баҳром Абдураҳимов (99.Андрия Калудерович, 61), 19.Ҳусайн Норчаев (50.Шоҳмалик Комилов, 81), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич ( 70.Абубакр Ризо Турдалиев, 81), 92.Умарбек Эшмуродов.
«Металлург»: 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одил Абдумажидов, 6.Худойшукур Сатторов, 8.Саламат Қутибоев (9.Маҳмуджон Қудратиллаев, 57), 22.Шаҳзод Ғофурбеков, 28.Станислав Андреев, 30.Иброҳим Ибрагимов, 48.Дилшод Раҳматуллаев (70.Муҳаммад Исаев, 57), 55.Акбар Исматуллаев (90.Абдураҳмон Абдулҳақов, 57), 80.Фаррух Иброҳимов, 98.Дамир Темиров (7.Руслан Розиев, 71).
Четлатиш: Худойшукур Сатторов, 47 («М»).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар