Стерлинг: «Бошқа клубга ўтиш вариантини кўриб чиққан бўлардим»
Жума, 15 Октябр
5244
фото: Googgle

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг жамоани тарк этиши мумкинлигини билдирди.

«Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клубга ўтиш вариантини кўриб чиққан бўлардим. Бунга тайёрман. Олдин ҳам айтгандим, футбол ўйнаш – мен учун энг асосийси. Болалигимдан шундай мақсадни олдимга қўйганман.

Англиялик ўйинчи сифатида фақат АПЛ билан танишман. Аммо Премьер-лигадан ташқарида ҳам кучимни синаб кўриш ҳақида кўп ўйлаганман. Бундай синовдан қандай ўтишим ўзим учун ҳам қизиқ бўларди. 

Аммо мен нолийдиган ўйинчилар тоифасидан эмасман. Ҳозирги вазиятимни турли воқеалар билан кўпиртиришни истамайман. Ишлашда давом этяпман ва майдонда ҳам кўпроқ ўйнашни истайман», - дея Стерлингнинг сўзларини келтирмоқда The Financial Times.

Маълумот учун, 26 ёшли англиялик футболчи АПЛ жорий мавсумида 7 ўйинда майдонга тушиб, ҳар ўйинда ўртача 39 дақиқа тўп суриб, битта голга муаллифлик қилган.

Аввалроқ, «Реал» ва «Барселона» клублари Раҳим Стерлингни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар