«Реал» ҳимояни кучайтириши мумкин бўлган 7та футболчини кузатмоқда
Жума, 15 Октябр
6901
фото: Googgle

«Реал» келгуси ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоа марказий ҳимоясини кучайтиришни мақсад қилган, деб хабар бермоқда «қироллик клуби» ҳақидаги хабарларга ихтисослашган «Defensa Central» нашри. 

Манбанинг ахборот беришича, Флорентино Переснинг келгуси ёзги трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади Килиан Мбаппе. Бироқ у мудофаани ҳам кучайтиришни ҳам кўзда тутмоқда. 

Жамоа шорт-листида Денайер, Кристенсен, Гинтер, Романьоли, Мбемба, Загаду ва Кьер вариантлари бор. Сабаби, барчаларининг шартномалари 2022 йил ёзида ўз якунига етди. 

Аввалроқ, мадридликларнинг Пау Торрес ва Чағлар Суюнжуни трансфер қилишга уринаётгани хабар қилинаётганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар