Месси: «Бу ҳакам доим бизга қарши ҳакамлик қилади»
Жума, 15 Октябр
10768
фото: gettyiymages

Аргентина миллий жамоаси сардори Лионель Месси ЖЧ саралаши доирасида Перуга қарши ўтказилган учрашувдаги ҳакамликка эътироз билдирди. 

«Қийин ўйин ва футбол ўйнаш учун оғир шароит бўлди. Жуда кучли шамол эсди, рақиб бу ҳолатга мослашган ҳолда тез ўйнади ва бизга ўта кичик ҳудудлар қолдирди. 

Бу рефери бизнинг иштирокимиздаги ўйинни бошқарганда доим шундай қилади. У атайлаб шу ишни амалга оширадигандек таассурот қолдиради. Лекин ҳаммаси яхшилик билан тугади. Биз 3 очкога эга чиқиб, ўз мақсадимиз томон яқинлашдик», - деди Месси. 

Маълумот учун, Аргентина ва Перу баҳсини бразилиялик Уилтон Сампаио бошқариб борди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар