Манба: Мбаппе «ПСЖ» билан шартномасини узайтирмайди. У «Реал»га ўтишга қарор қилди
Жума, 15 Октябр
7197
фото: gettyiymages

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе Парижни тарк этиб, фаолиятини Испанияда давом эттириш қарорига келган.

As нашри хабарига кўра, Килиан мавсум якунига қадар «ПСЖ» ҳар қандай маошни таклиф қилишидан қатъи назар шартномасини узайтирмасликка қарор қилган ва бу борада агенти орқали клубга маълум қилган.

«Мбаппе Парижда қолмасликка қарор қилди. «ПСЖ» таклиф қилаётган пул унинг қарорига таъсир қила олмайди. У бутун дунёдаги олтинлар келтирилса ҳам «ПСЖ» билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. Килиан Франция чемпионатидан кетиш қарорини қабул қилганига анча бўлди ва ҳеч ким уни бу фикридан қайтара олмайди. У Мадридга кўчиб, «Реал» билан муваффақиятга эришмоқчи. Килиан 30 июнгача кутади ва шундан сўнг унинг орзуси амалга ошади», - дейди футболчига яқин манба As билан суҳбатда.

Аввалроқ, «ПСЖ» Мбаппени ўз сафида олиб қолиш учун йиллик 50 миллион евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабар берилганди. «Реал» президенти Флорентино Перес эса январь ойига қадар Мбаппе масаласи ҳал этилишини маълум қилганди. 

Маълумот учун, Мбаппенинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнь куни якунига етади ва у эркин агентга айланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар