«Ливерпуль» Евро-2020 кашфиётларидан бирини трансфер қилиши мумкин
Жума, 15 Октябр
5256
фото: gettyiymages

«Ренн» вингери Жереми Доку фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақида «Goal.com» нашри хабар бермоқда. 

19 ёшли футболчининг трансферига Европанинг бир қатор гранд клублари қизиқиш билдирмоқда. «Ливерпуль» эса улар орасида етакчилик қилмоқда. 

Мерсисайдликлар Муҳаммад Салоҳ ва Садио Маненинг 2022 йил бошида Африка Миллатлар Кубогида иштирок этиши туфайли жамоада юзага келадиган бўшлиқни тўлдиришмоқчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар