Бартомеу: «10 йилда 22та титул — ёмон натижа эмас»
Жума, 15 Октябр
3820
фото: Googgle

«Барселона» собиқ президенти Жозеп Мария Бартомеу клубнинг амалдаги раҳбарияти вакиллари томонидан унинг даври танқидга олинаётганига муносабат билдирди. 

«Улар бизнинг кампанияни ҳалокатли дея таърифлашмоқда, лекин мен буни кўрмаяпман. Натижалар? 10 йилда 22та титул қўлга киритдик. Ёш таркибни шакллантира олдик. Клуб тарихида ҳеч қачон қўлга киритилмаган ютуқларга эришдик. Требл қайд эта олган, дунёнинг энг кучли аёллар жамоасини туздик. 

Келинг, санаб чиқамиз, қанчалик кўп иқтидорларни етиштириб чиқардик: Фати, Араухо, Мингеса, Пуч. Педрини олиб келдик. Мориба ва Де Ла Фуэнтенинг трансферидан клуб катта пул ишлаб олди. Ҳозир асосий таркибда ўйнаётган Гави, Нико Гонсалес, Кольядо каби футболчилар ҳам бизнинг давримиз маҳсуллари. Биз катта кўламдаги ишни амалга оширдик», — деди Бартомеу. 

Маълумот учун, Бартомеу 2010 йилда клуб раҳбарияти сафидан жой олган. 2014 йилда Сандро Росселнинг Неймар трансфери билан боғлиқ муаммолар сабаб қамалганидан сўнг, у каталонияликлар президентига айланади ва 2020 йилгача клубни бошқаради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар