Лукас Эрнандес 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Пайшанба, 14 Октябр
26674
Фото: sports

Якшанба куни Франция миллий жамоаси сафида Миллатлар лигасида ғолиб бўлган Лукас Эрнандес 6 ойлик қамоққа ҳукм қилинди.

Гап шундаки, Эрнандес «Атлетико»даги фаолияти давомида 2017 йил Мадридда қиз ўртоғи Амелия де ла Оса Лоренте билан жанжаллашиб, кўчада унга қўл кўтарган эди. Ўшанда иш судгача етиб бориб, Мадрид суди футболчини 31 кунлик жамоат ишларига жалб қилган ва Лукаснинг қизга 500 метр яқин келмаслиги ҳақида ҳукм чиқарганди.

 

Аммо 2017 йилнинг ўзидаёқ жуфтлик яна ярашиб, ҳатто Майамида никоҳдан ҳам ўтган. Аммо суд чекловлари бекор қилинмаганди. Ёзда таътилни АҚШда ўтказиб қайтган жуфтлик Мадрид аэропортига қўнгач, футболчига нисбатан чекловни бузиш айблови эълон қилинди. Эрнандеснинг адвокатлари 6 ойлик қамоқ жазоси бўйича апелляция бериб, жазони алмаштириш борасидаги ишни кўриб чиқишни сўраган. Иш 19 октябрь куни қайта кўрилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар