Ҳоланд – «Манчестер Сити»нинг асосий трансфер мақсадига айланди
Чоршанба, 13 Октябр
8833
Фото: Imago Images

«Манчестер Сити» клуби ёзги трансфер ойнасида «Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоландни қўлга киритмоқчи.

Goal хабарига кўра, клуб январь ойида норвегиялик форварднинг агенти Мино Райола билан учрашиб, музокара ўтказмоқчи. Клуб Эрлингни асосий трансфер мақсади сифатида кўрмоқда.

Футболчининг отаси учун «Сити» бегона эмас. Альф-Инге Ҳоланд 2000-2003 йилларда Манчестер клубида тўп сурган.

Аввалроқ, Ҳоланднинг дортмундликлар билан амалдаги келишувида товон пули миқдори 75 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинганди. «Сити» раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида Эрлинг учун ушбу маблағни тўлаб беришга тайёр.
 
Эслатиб ўтамиз, «Сити» ёзги трансфер ойнасида «Тоттенҳэм» форварди Ҳарри Кейннинг трансферини амалга ошира олмаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар