Хорватия миллий жамоаси яримҳимоячиси Иван Перишич Словакия билан ўйиндаги дурангдан (2:2) кейин ЖЧ-2022га чиқиш имкониятлари ҳақида гапирди.
«Натижадан хафамиз, аммо ўйинимиздан фахрланишимиз мумкин. Жамоа характер кўрсатди. Шунга қарамай, хатолар туфайли очко йўқотганимиз яхши бўлмади. Ютишимиз керак бўлган баҳсларда кўп очколарни йўқотдик.
ЖЧ-2022га чиқиш имконияти? Жаҳон чемпионатининг амалдаги финалчиси сифатида Қатарга боришимиз шарт. Фикримча, Россияга қарши сўнгги тур учрашуви ҳал қилувчи ўйин бўлади», - дейди Перишич.
Маълумот учун, Хорватия Россиядан икки очко ортда қолган ҳолда гуруҳда 17 очко билан 2-ўринда бормоқда. Хорватия – Россия ўйини 14 ноябрь куни ўтказилади.