Луис Энрике: «Биз нафақат Европа чемпионини ютдик, жаҳон чемпионларини ҳам нокаутга учратишимиз мумкин эди»
Душанба, 11 Октябр
2055
Фото: Getty Images

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Миллатлар лигаси финали доирасидаги Францияга қарши ўйиндан (1:2) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугунги мағлубиятдан қаттиқ қайғуга ботганимиз йўқ, фақатгина бироз аламли тарзда мағлуб бўлдик. Сабаби финалда жуда яхши ўйнадик. Биз бу турнирда нафақат Европа чемпионини ютдик, жаҳон чемпионлари билан ҳам тенгма-тенг ўйнаб, уларни нокаутга учратиш имкониятимиз ҳам бор эди. Ўйиндаги устунликни кўпроқ сақлашимиз керак эди, аммо голни нишонлашга улгурмасимизданоқ улар мувозанатни тиклашди. Иккинчи бўлимда ўйинни назоратимизда ушладик, Францияни нокаутга учратишимиз мумкин эди, аммо Карим Бензема ажойиб ҳаракат қилди.

Албатта, совринга эга чиқмаган бўлсак-да, Серхио Бускетс турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганидан хурсандмиз. Жаҳоннинг эҳтимол энг яхши ҳужум чизиғига қарши жуда яхши ҳимоялана олдик. 

Мбаппенинг голи? Бу вазият менга яққол ўйиндан ташқари ҳолатдек кўринди», - дейди Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар