Миллатлар лигаси. Италия Бельгияни мағлуб этиб, 3-ўринни эгаллади
Якшанба, 10 Октябр
8032

УЕФА Миллатлар лигаси 3-ўрин учун кечган учрашувда Италия миллий жамоаси Бельгияга қарши саф тортди. 

Туринда ўтган баҳсда бельгияликларнинг икки нафар етакчиси Ромелу Лукаку ва Эден Азар жамоага ёрдам бера олмади. Икки ўйинчи ҳам ўйиндан аввал жароҳат сабабли клуби ихтиёрига қайтишга улгурганди. 

Учрашувнинг 46-дақиқасида Барелла голи билан мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 65-дақиқада Берарди фарқни иккитага оширди – 2:0.

85-дақиқага келиб захирадан майдонга тушган де Кетеларе де Брюйненинг узатмасидан кейин Доннаруммани ожиз қолдириб, ҳисобни қисқартирди - 2:1.

Шунга қарамай, «Мовий гвардия» ғалабани сақлаб қолди ва мусобақанинг 3-ўрин эгасига айланди. Финал ҳам бугун ўтказилиб, Испания Францияга қарши майдонга тушади.

Миллатлар лигаси. 3-ўрин учун ўйин
Италия – Бельгия - 2:1

Голлар: 1:0 – 46 Барелла, 2:0 – 65, пенальти Берарди,  2:1 – 85 де Кетеларе.
Италия – Доннарумма, Бастони, Эмерсон, Ачерби, Ди Лоренцо, Локателли, Барелла (Кристанте, 70), Кьеза, Пеллегрини (Жоржиньо, 71), Берарди, Распадори (Кин, 65).
Бельгия – Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Денайер, Кастань, Салемакерс (де Кетеларе, 59), Витцель, Карраско, Тилеманс (де Брюйне, 59), Ванакен, Батшуайи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар