Жасур Яхшибоев Осиёда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси сўровномасида иккинчи бўлди
Шанба, 09 Октябр
13604
Фото: Getty Images

ОФК расмий сайти хориж чемпионатларида тўп сураётган осиёлик легионерлар орасидан ҳафта қаҳрамонини аниқлаш учун сўровнома ўтказган эди.

Ҳафта давомида ўтган овоз бериш якунларига кўра, «Порту» клуби ҳамда Эрон миллий жамоаси форварди Меҳди Торемий Осиёда ҳафта қаҳрамони деб топилди. У ўтган ҳафтада «Порту» сафида Чемпионлар лигасида «Ливерпуль» дарвозасини ишғол этган бўлса, Португалия чемпионати доирасида икки ўйинда 3та голга муаллифлик қилиб, жамоасининг иккита ғалабасини таъминлади. Меҳди жами овозларнинг 88,6 фоизига эга чиққан.

Бу борада иккинчи ўринни олган Жасур Яхшибоев Торемийдан анча кам овоз тўплади. Ўтган ҳафта ЕЧЛда Мадридда «Реал» дарвозасини ишғол этиб, «Шериф»нинг ғалабасига (2:1) ҳисса қўшган ўзбекистонлик ҳужумчи 7,5 фоиз овоз жамлаган.

Сўровнома якуни:

Теглар

Ўхшаш янгиликлар