Тухель: «Жоржиньо «Олтин тўп»ни қўлга киритишга ҳақли»
Шанба, 09 Октябр
12216
Фото: Soccer News

«Челси» бош мураббийи Томас Тухелнинг фикрича, жамоанинг яримҳимоячиси Жоржиньо «Олтин тўп»га ҳақли.

«Жоржиньо «Олтин тўп»ни қўлга киритишга ҳақли. У жуда ҳам ақлли ўйинчи ва бундай савиядаги футболчининг мураббийи бўлиш ёқимли. Унинг футболни тушуниши аъло даражада.

«Олтин тўп» «Челси» футболчиларидан бирига топширилса, адолатдан бўларди. Бу жамоадаги барча ўйинчиларга жуда яхши таъсир қиларди», - дейди Тухель.

Маълумот учун, «Челси» ўтган мавсум АПЛда 4-ўринни эгаллаган бўлса, ЕЧЛда ғолиб бўлганди. Жоржиньо эса клуб сафида ЕЧЛ, Италия миллий жамоаси билан эса Евро-2020 ғолиби бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар