O'zbek Ўзбекча
Месси «Олтин тўп» учун курашда кимларга овоз бериши ва қайси ҳужумчилар муносиблигини айтди
Шанба, 09 Октябр
25402
fcbarcelonanoticias.com

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси «Олтин тўп» учун курашда қайси футболчиларга овоз беришини айтиб ўтди.

«Мен тўп сураётган клубда Неймар ва Килиан Мбаппе сингари ажойиб ўйинчилар бор, уларга овоз берган бўлардим. 

Қолаверса, индивидуал юқори сифатларга эга бўлиб, ажойиб мавсумни ўтказган Роберт Левандовски ва Карим Бензема сингари ажойиб ўйинчилар ҳам совринга лойиқ. Бу футболчилар «Олтин тўп»га эга чиқиш учун якка тарзда кўп ютуқларга эришишди.

Шу ўринда айтиш лозимки, Чемпионлар лигаси, Америка кубоги ёки Европа чемпионатидаги ғалабалар ҳам бу соврин учун курашда ўз вазнига эга турнирлар саналади. Бундай мақсадларга етишиш ҳам муҳим фактор», - дейди Месси France Football билан суҳбатда.

Маълумот учун, 8 октябрь куни «Олтин тўп» учун номзод 30 футболчи эълон қилинди. Ғолиб номи 29 ноябрь куни Париждаги тақдирлаш маросимида маълум бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар