Тибо Куртуа: «Италия билан ўйин аҳамиятсиз, Миллатлар лигасида 3-ўрин учун ўйиндан наф йўқ»
Жума, 08 Октябр
4361
lalibre.be

Бельгия миллий жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Миллатлар лигаси яримфинали доирасидаги Франциядан учралган мағлубиятдан (2:3) кейин 3-ўрин учун ўйнашдан маъно йўқлигини айтди.

«Биринчи бўлимда жуда яхши ўйин намойиш этдик, айниқса тўпни назорат қилишда устунлик қилдик. Иккинчи бўлимда улар кўпроқ прессинг қила бошлагач, тўп билан муомала қилишда саросимага тушдик.
 
Афсуски, рақибга голларни совға қилдик. Биринчи голда Бензема даражасидаги ҳужумчиларга бундай имконият бермаслик керак эди. Пенальти белгиланган вазиятда ҳам омад биздан юз ўгирди. Францияни мағлуб этиш учун 2:0 ҳисоби ҳам камлик қилишини билардик. Шундай экан, бизда бу натижадан ҳайратда қолиш ҳисси йўқ.

Италияга қарши 3-ўрин учун баҳс ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Қайсидир жамоанинг Миллатлар лигасида 3-ўринни олишидан ҳеч қандай наф йўқ. Бу ўйинни нега ўтказиш керак, тушунмайман», - дейди Куртуа RTL Belgique билан суҳбатда.

Маълумот учун, мусобақанинг 3-ўрин учун ўйинида Бельгия 10 октябрь куни Италияга қарши майдонга тушади. Ўйин Туринда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар