«Сити» футболчиси «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида гапириб ўтди
Жума, 08 Октябр
5439
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Ферран Торрес испан ОАВнинг «Барселона»га кўчиб ўтиш имкониятлари ҳақида сўраган саволига қуйидагича жавоб берди. 

«Тахминлар, миш-мишлар доим бўлади. Ҳар куни уларни минглаб учратиш мумкин. Уларга кўп ҳам эътибор қаратавермайман. 

Ҳозирда «Манчестер Сити» таркибида эканлигимдан бахтлиман. Бу ерда барчаси мени қаноатлантиради. Нолишим мумкин бўлган ягона нарса об-ҳаво, лекин бу ҳам катта аҳамият касб этмайди», - деди Торрес. 

Маълумот учун, испаниялик 21 ёшли футболчи шу вақтга қадар «шаҳарликлар» таркибида 43та ўйин ўтказиб, 16та гол уришга муваффақ бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар