Манчини: «Бонуччи четлатилмаслиги керак эди. Доннаруммага ҳуштакбозлик қилингани ҳайрон қолдирди»
Пайшанба, 07 Октябр
6674
football-italia.net

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар лигаси яримфинали доирасидаги Испанияга қарши ўйиндан (1:2) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бундай ўйинларни алоҳида вазиятлар ҳам ҳал қилади. Биринчи бўлимда ҳисобни бемалол 1:1га айлантиришимиз мумкин эди. 

Испаниянинг тўпни ўз назоратида ушлаб тўп суришини кутгандик, аммо бир киши кам бўлиб мағлубиятга учраганимиз хафа қилади. Биз бундай ўйинлар даражасига мос бўлмаган хатоларга йўл қўйдик. Бир киши кам бўлиб ҳам гол уриб ва дарвозадан гол ўтказмаслик – хурсанд қиладиган ягона жиҳат.

Бонуччи четлатилмаслиги керак эди. Иккинчи сариқ карточка кўрсатилган вазиятни кўра олмадим, аммо бу муҳим эмас. Ҳимоячимиз икки вазиятда ҳам карточка олмаслиги керак эди. Доннаруммага нисбатан ҳуштакбозлик қилингани эса мени ҳайрон қолдирди», - дейди Манчини RAI Sport билан суҳбатда.

Маълумот учун, ушбу баҳсда Италиянинг 37 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди. Роберто Манчини шогирдлари 35тадан ғалабали серия қайд этган Бразилия ва Испания миллий жамоаларини ортда қолдириб, жаҳон рекордини ўрнатганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар