Луис Энрике: «Жамоавий ўйин эвазига финалга чиқдик»
Пайшанба, 07 Октябр
3382
REUTERS

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Миллатлар лигаси яримфинали доирасидаги Италияга қарши ўйиндан (2:1) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Икки жамоа ижросидаги ажойиб ўйин гувоҳига айландик. Биз кўп вазиятлар яратдик, яхши прессинг қилдик, ўйиндан кўнглим тўлди. 1-2та машғулотдан кейин ўйинни ўзлаштириш қийин, аммо йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

Биз исталган рақибга қарши ўз услубимизда тўп суришни истаймиз. Қўрқмасдан ҳаракат қилиб, прессинг орқали ҳимояланиш ишимизга тўғри ёндашув бўлади. Рўйхатимда жамоамизда ўйнаши мумкин бўлган 40-50 нафар футболчилар бор. 

Торрес ва Ойарсабаль ажойиб ўйин намойиш этишди, аммо айнан жамоавий ўйин эвазига финалга чиқдик.

Финалда қайси рақибни кутаман? Франция ҳам, Бельгия ҳам кучли жамоа. Ҳал қилувчи баҳсда совринни қўлга киритишга интиламиз», - дейди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, яримфиналнинг иккинчи жуфтлиги Бельгия – Франция учрашуви бугун, 7 октябрь куни ўтказилса, финал ва 3-ўрин учун кураш 10 октябрь кунига белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар