Кавани «МЮ»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Чоршанба, 06 Октябр
5169
Фото: readfootball.com

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эдинсон Кавани клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Футболда гоҳида кўпроқ, гоҳида эса камроқ ўйин амалиётига эга бўласан. Клубни тарк этишим ҳақидаги турли миш-мишлар ёзилмоқда, аммо бунга эътибор қилмаслик керак. Мен учун энг асосийси майдонга тушиш навбатим келишига тайёр бўлиш. Ҳар бир футболчи майдонда бўлишни истайди, аммо захирада қолиш ишга бўлган муносабатни ўзгартирмаслиги керак. Мавсум ҳали энди бошланди. Мен бу жамоанинг бир бўлаги эканлигим учун ҳам «МЮ»даман», - дейди уругвайлик форвард El Observadorга берган интервьюсида.

Маълумот учун, Кавани 2020 йилдан буён Манчестер клубида тўп суриб келмоқда. У АПЛ жорий мавсумида 3 ўйинда майдонга тушди.

Аввалроқ, 34 ёшли форвардга «Реал» ва «Барселона» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар