«Франция миллий жамоасидаги ўйиним учун бир евро ҳам олган эмасман». Мбаппе миллий жамоадан кетишга тайёрлигини маълум қилди
Сешанба, 05 Октябр
23005

Франция миллий жамоаси ва «Пари-Сен Жермен» клуби форварди Килиан Мбаппе Евро-2020дан кейин бошланган танқидлар тўхтамаётгани сабабли миллий жамоани тарк этишга тайёрлигини маълум қилди.

«Франция миллий жамоасидаги ўйиним учун умримда бир евро ҳам олган эмасман ва миллий жамоа учун текинга ўйнашда давом этаман. Яна бир жиҳати мен ҳеч қачон муаммо яратишни истамаганман. Бироқ орада Франция миллий жамоаси учун муаммога айланаётганимни тушуниб етдим. Бошқалар ҳам буни сеза бошлашди. Франция миллий жамоаси мен сабабли мағлубиятга учраётгани, менсиз ютиши мумкин эканлиги ҳақида гапира бошлашди. Миллий жамоа – энг асосийси ва Франция менсиз бахтли бўлса, миллий жамоани тарк этишга тайёрман.

Бу масалада Франция футбол федерацияси президенти Ноэл Ле Грее билан гаплашгандим. Унга Швейцарияга қарши ўйинда пенальтидан гол ура олмаганим учун одамлар мени маймун деб ҳақорат қилганликларидан қаттиқ ранжиганимни айтдим. Ҳа, пенальтидан гол ура олганим менинг айбим, аммо ирқий камситилишга ва ҳар доим танқид нишонига айланишга лойиқ эмасман», - дейди Мбаппе L’Equipe мухбири билан суҳбатда.

Маълумот учун, 22 ёшли франциялик ҳужумчи жорий мавсум чемпионатда 4та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Франция миллий жамоаси 7 октябрь, пайшанба куни УЕФА Миллатлар лигаси яримфинали доирасида Бельгияга қарши майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар