Пиоли: «А Сериядаги сўнгги 18 йилликдаги энг яхши старт? Мен ҳам, «Милан» ҳам ўсишга эришдик»
Душанба, 04 Октябр
1411

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия 7-тури доирасидаги «Аталанта»га қарши ўйиндан (3:2) кейин фикрларини билдирди.

«Аталанта» - мағлуб этиш қийин бўлган рақиб саналади. Уларга қарши яхши ўйнадик ва шунинг эвазига ғолиб бўлдик. Уларга қарши ғалаба биз чинданам ўсишга эришаётганимизни кўрсатади. Шу руҳда давом этишимиз талаб этилади.

А Серияда сўнгги 18 йилликдаги энг яхши старт? Мен ҳам, «Милан» ҳам ўсишга эришдик. Клуб раҳбарияти ва футболчилардан миннатдорман. Ҳали олдинда узоқ йўл бор. Футболчиларимиз рақиблардан кучлироқ эканликларини ҳис қилишлари ва ҳар ўйинда буни исботлашларини истайман. Ўшанда мақсадимизга етамиз», - дея Пиолининг сўзларини келтирган Football Italia.

Маълумот учун, «Милан» А Серия 7-туридан кейин 19 очко билан 2-ўриндан жой олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар