Клопп: «Ман Сити»га қарши 1-таймда жуда ёмон ўйнадик. Салоҳ – топ даражадаги форвард»
Душанба, 04 Октябр
3853

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан (2:2) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимда жуда ёмон ҳаракат қилдик. Бу «Сити»га қарши ўтказилган «Ливерпуль» ижросидаги энг ёмон биринчи тайм бўлди. Ҳакамнинг биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагидан кейин енгиллик тортдим. Бўлимни дуранг билан тугатганимиздан хурсанд эдим. 

Иккинчи бўлимда барчаси бошқача кечди. Агар бугун ўйин фақат иккинчи бўлимдан иборат бўлса, «Сити»ни мағлуб эта олмаганимиздан хафа бўлардим. Биринчи бўлимдаги ўйинимизни инобатга олсам, «Сити»га қарши ўйиндаги бир очкодан қониқдим, дея оламан. 

Салоҳ бундай голларини биринчи марта киритаётгани йўқ. Адашмасам, «Наполи» ва «Тоттенҳэм» билан ўйинларда ҳам шунга ўхшаш голларни киритганди. Салоҳ – топ даражадаги форвард. Маненинг голини ҳам айнан у юзага келтирди. Бундай ўйинчининг қўл остимда эканидан хурсандман», - деди Клопп ўйиндан кейин.

Маълумот учун, «Ливерпуль» АПЛ 7-туридан кейин 15 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар