Гвардиола: «Мана шундай ўйинлар билан ҳам АПЛ – жаҳоннинг энг яхши лигаси»
Душанба, 04 Октябр
3271

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 7-тури доирасидаги «Ливерпуль»га қарши учрашув (2:2) ҳақида фикрларини билдирди.

«Ажойиб ўйин. «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» бу баҳсдаги ўйини орқали сўнгги йилларда нега пешқадамлар сафига юрганини кўрсатди. Бу клублар ҳар доим мана шундай ўйнашга интилади. Афсуски, бугун ғалаба қозона олмадик, аммо мағлуб ҳам бўлганимиз йўқ. Мана шундай ўйинлар билан ҳам АПЛ – жаҳоннинг энг яхши лигаси бўлиб турибди. 

«Ливерпуль» мураббийи ва футболчиларига қарши туриб бериш қанчалик қийин эканлиги барчага маълум. «Энфилд»даги ҳар сафарги ташриф биз учун янги чақирув.

«Сити»нинг «Челси», «ПСЖ» ва бугун «Ливерпуль»га қарши ўйини бизда ажойиб жамоа борлигини исботлади. Парижда ютқазган бўлсак-да, ўша учрашувда кўрсатган ўйинимиз ва бугун дуранг қайд этган бўлсак-да, намойиш этилган ўйиндан хурсанд бўлдим. Мана шу руҳда давом этишимиз шарт. Энди футболчилар миллий жамоаларидан жароҳатларсиз қилишларига умид қиламан», - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирган BBC.

Маълумот учун, «Сити» АПЛ 7-туридан кейин 14 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар