Криштиану Роналду — АПЛнинг энг кам прессинг амалга оширадиган ҳужумчиси
Шанба, 02 Октябр
7155

Англиянинг «SportBible» нашри Премьер-лига ҳужумчиларининг прессингдаги самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқди. 

Статистикага кўра, умумий ҳисобда 270 дақиқадан ортиқ ўйин ўтказган ҳужумчиларнинг кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилган. Улар орасида «Кристал Пэлас» ҳужумчиси Уилфрид Заа ва «Брайтон» форварди Нил Мопе 20тадан прессингга уриниш амалга ошириб, етакчилик қилмоқда. 

Энг сўнгги ўриндан «Манчестер Юнайтед» футболчиси Криштиану Роналду ўрин олган. У сўнгги 270 дақиқа давомида жами 2,7 маротаба рақиб ҳимоячиларига босим уюштирган. 

Маълумот учун, португалиялик 36 ёшли ҳужумчи манчестерликлар сафида АПЛ доирасида 3та ўйин ўтказиб, 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар