Бундеслига. «Кёльн» дуранглар сериясига чек қўйди
Шанба, 02 Октябр
1445

Бундеслигада 7-тур беллашувлари бошланди. 

Турнинг дастлабки учрашувида «Кёльн» ва «Гройтер Фюрт» жамоалари баҳс юритди. Мавсум дебютантлари биринчи таймда ҳисобни очишга эришишди ва танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан кириб кетишди. Иккинчи таймда майдон эгалари рақиблари дарвозасини 3 маротаба ишғол қилишга эришди ва 3 очколик бўлди. 

Ушбу ғалаба орқали «Кёльн» 3 ўйинлик дуранглар сериясига чек қўйишга эришди. Штеффен Баумгарт шогирдлари 12 очко билан онлайн жадвалда 6-ўринда боришмоқда. «Гройтер Фюрт» эса 1 очко билан Бундеслига жадвалининг энг пастки қисмидан ўрин олган.

Бундеслига. 7-тур
«Кёльн» - «Гройтер Фюрт» 3:1

Голлар: Андерссон (50), Шхири (55, 89) - Майерхофер (7)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар