Азизбек Омонов Жасур Яхшибоев ўрнига миллий жамоага чақиртирилгани маълум қилинди
Шанба, 02 Октябр
12753

ЎФА расмий «Телеграм» саҳифаси «Локомотив» ҳужумчиси Азизбек Омоновнинг миллий жамоа қайдномасига қўшиб олингани ҳақида изоҳ берди. 

«Миллий жамоамизга жалб этилган футболчилар рўйхатида ўзгариш. Молдованинг «Шериф» клуби ҳужумчиси Жасурбек Яхшибоев жароҳати сабабли йиғинда қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнига Сречко Катанец Тошкентнинг «Локомотив» клуби футболчиси Азизбек Омоновни жамоага таклиф этди», - деб ёзади ассоциация расмий саҳифаси. 

Маълум қилинишича, Яхшибоев «Реал»га қарши ЕЧЛ доирасидаги учрашувда жароҳат олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар