Суперлига. 6та гол киритилган ўйинда «Пахтакор» Қўқонда мағлубиятга учради
Жума, 01 Октябр
5123

Суперлига 21-тури кутилмаган натижа билан бошланди. Амалдаги чемпион «Пахтакор» водийда мавсумдаги иккинчи мағлубиятини тан олди.

Тошкент жамоаси ушбу турда навбатдаги чемпионликни расмийлаштириши мумкин эди. Бунинг учун энг аввало Қўқонда ғалаба қозониш талаб этиларди. Аммо ўйиннинг 9-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очишди. Бўлим якунида эса фарқ иккитага ошди – 2:0.

Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар фарқни йўққа чиқарган бўлишларига қарамай, 73 ва 76-дақиқалардаги голлар эвазига Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Питер Хюистра жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди – 4:2.

Бунгача Андижонда мағлуб бўлган амалдаги чемпион иккинчи мағлубиятини Қўқонда тан олди. Натижада, «Пахтакор» 51 очко билан 1-ўринда қолган бўлса, «Қўқон-1912» 28 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Суперлига. 21-тур
1 октябрь (жума)
«Қўқон-1912» - «Пахтакор» - 4:2

Голлар: Ойбек Рустамов 9, Муҳаммаданас Ҳасанов 40, Якуба Бамба 73, Сардорбек Азимов 76 - Шаҳзод Азмиддинов 47, Ҳожимат Эркинов 71.
Ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)
«Қўқон-1912»: 1. Музаффар Абдуллаев, 7.Асадбек Собиржонов (13.Сардорбек Азимов 62), 8. Фарҳод Бекмуродов (20. Иқбол Маликжонов, 62), 10. Шоҳназар Норбеков, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (4.Илҳомжон Ваҳобов, 82), 23. Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 91. Якуба Бамба (11.Мўминжон Мелиев, 75), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
«Пахтакор»: 25. Элдор Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (88.Шаҳзод Азмиддинов, 46), 5. Анзур Исмоилов, 7.Одил Ҳамробеков, 9. Шерзод Темиров (11.Боян Матич, 78), 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов, 18.Ҳожимат Эркинов (8.Азизбек Турғунбоев, 74), 23. Шерзод Аъзамов (16.Марлен Чобанов, 43), 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброрбек Исмоилов, 46), 34. Фаррух Сайфиев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар