Аллегри: «Денгизчилар доим бўрондан чиқиш йўлини топишади. ЕЧЛ ғолибида деярли имконият бўлмади» 
Пайшанба, 30 Сентябр
2630

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Челси»га (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Денгизчилар бўронга дуч келганда, ҳар доим чиқиш йўлини топишади. Бугун Европа чемпионлари билан ўйинда худди шундай бўлди.

Техник жиҳатдан яхшироқ ўйнай оламиз. Ростини айтсам, рақибда деярли имконият бўлмади. Биз эса бир қатор хавфли қарши ҳужумлардан фойдаланмадик. 

2 ўйинда 6 очко олдик ва тўп ўтказиб юбормадик. Бу – плей-оффга чиқиш учун яхши қадам.

Агар 3 ҳужумчи билан ўйнасак, устунликка эга бўламиз деб ўйлагандим. Лекин Кьезани марказий ҳужумга, Бернардескини эса унинг ортига ўтказдим. Натижада ишлар яхшиланди. 

«Ювентус» бундай ўйинларда қандай ғалаба қозонишни билиши ва натижа учун курашиши керак. Шундай бўлди. Чемпионлар Лигаси ғолибига ҳурматни сақлаган ҳолда айтаманки, Шчеснида жамоани қутқариш учун қийин вазият бўлмади», – дея Аллегрининг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар