Почеттино: «Қандай ўйнаш ва қандай ҳужум қилиш кераклигини билардик. Бундай ўйинлар ўсишга ёрдам беради»
Чоршанба, 29 Сентябр
2126

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жамоа яхши ўйнади. «Манчестер Сити»дек кучли рақиб билан ўйинда қийин дақиқалар бўлишини билардик. Қандай ўйнашни ва қандай ҳужум қилишни билардик. 

Жамоалар тезликда қурилмайди. Бундай ўйинлар ушбу жараёнга ёрдам беради. Ўсишга ҳаракат қиламиз. Футболчилар ижобий кайфиятда ва нима қилиш кераклигини билишади. 

Йигитларни табриклашимиз керак. Умуман олганда мукаммал ўйнадик. Бажариш керак бўлган ишлар бор, аммо жамоа ривожланишда давом этмоқда. Бундай натижалар ёрдам беради», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар