Месси: «Гол урганимдан хурсандман. «ПСЖ»га мослашяпман»
Чоршанба, 29 Сентябр
6123

ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (2:0) қарши ўйинда «ПСЖ»даги дебют голини урган ҳужумчи Лионель Месси ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Манчестер Сити» — ажойиб рақиб. «Брюгге» билан дурангдан сўнг бугун ғалаба муҳим эди. Гол урганимдан хурсандман. 

Сўнгги вақтларда кўп ўйнай олмадим. Бу — ушбу стадиондаги иккинчи ўйиним. Янги жамоага мослашяпман. 

Ҳужумчилар биргаликда қанча кўп ўйнасак, боғламлар шунчалик яхши бўлади. Биргаликда олға силжишимиз, яхшиланишимиз ва бор кучимизни беришда давом этишимиз керак», — дея Мессининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар