Гвардиола «ПСЖ» билан ўтган ўйин, Месси ва Верратти ҳақида гапирди
Чоршанба, 29 Сентябр
10598

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «ПСЖ» (0:2) билан ўйиндан сўнг рақиб футболчилари ҳақида фикр билдирди. 

«Яхши ишладик, аммо гол ура олмадик. «ПСЖ» чуқур ҳимояланди ва хавфли ҳужумга ўтди. Иккинчи бўлимда Доннарумма яхши сейвлар қилди.

Ғалаба учун ўйнадик. Аммо «ПСЖ» ўз голини уриш учун кўп нарсага муҳтож эмасди. Мессининг голи фантастик бўлди. Энди тикланиб, «Ливерпуль» билан ўйинга тайёрланамиз.

Мессига муваффақиятлар тилайман. Агар у Парижда бахтли бўлса ва завқланса, у учун хурсандман. У бир қатор сабабларга кўра, жумладан, оиласи учун шу ерда ўйнашга қарор қилди. Унга энг яхши тилакларимни тилайман. 

Марко Верраттини ҳам яхши кўраман. У ажойиб футболчи: босим остида хотиржам ҳаракат қилиб ва тўпни сақлаб, шерикларига имкониятлар яратишга қодир. Унинг ҳаракатларига қарсангиз... У узун паслар берадиган футболчи эмас. Унга комбинацион ўйин ташкиллаштиришда ишониш мумкин», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Manchester Evening News.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар