Почеттино Неймар ва Мбаппе ўртасидаги зиддият ҳақида фикр билдирди
Сешанба, 28 Сентябр
13943

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Неймар билан боғлиқ зиддиятли вазият ҳақида гапирди. 

«Улар зўр йигитлар. Гап футболдаги икки жангчи ҳақида кетяпти. Бу клуб ҳар доим ғалабага муҳтож. 

Бу воқеа жуда кўп шовқин чиқарди, аммо жамоа ичида бундай эмасди. Футболчилар бир-бирлари билан суҳбатлашишди, мен ҳам улар билан вазиятни муҳокама қилдим. Уларнинг машғулотларда қувноқ эканликларини кўришингиз мумкин», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати 8-туридан ўрин олган «Монпелье» (2:0) билан баҳсда Мбаппе захирага олингач, 89-дақиқада яримҳимоячи Юлиан Дракслер Неймарнинг узатмасидан сўнг тўп киритади. Килиан эса ёнида ўтирган жамоадоши Идрисса Гуйега «У менга шунақа пас бермайди» деб нолийди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар