Гвардиола: «Месси, Неймар ва Мбаппени қандай тўхтатиш мумкинлигини билмайман»
Сешанба, 28 Сентябр
5399

x«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «ПСЖ»га қарши ўйин олдидан рақибнинг ҳужум триоси ҳақида гапирди. 

«Неймар, Месси ва Мбаппенинг маҳоратини ҳисобга олган ҳолда, уларни қандай тўхтатиш кераклигини билмайман. 

Уларга биргаликда ўйнаб кетишлари учун вақт керак. Албатта, маҳорат ҳеч қаерга кетмайди. «ПСЖ»да узоқ йиллардан бери ажойиб футболчи ва мураббийлар мавжуд. Улар Франция ва Европада муваффақиятга эриша олишади. 

Қанчалик қийин бўлишини биламиз,  шу билан бирга мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз. 

Мессининг даражаси у ҳақда гапиради. Уни тавсифлашнинг ҳожати йўқ. Унинг трансфери ҳамма учун кутилмаган  воқеа бўлди. Бир неча йил олдин буни тасаввур қилиш қийин эди, аммо бу содир бўлди. Ҳаёт каби футболни ҳам олдиндан айтиб бўлмайди. У Парижда бахтли бўлишига ишонаман», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ESPN.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар