АҚШ клуби Яп Стамни истеъфога чиқарди
Сешанба, 28 Сентябр
2224

«Цинциннати» бош мураббий Яп Стамни ишдан бўшатди. 

Нидерландиялик мутахассис билан бирга унинг ёрдамчилари Саид Баккати ва Йоанн Дэммет ҳам клубни тарк этишди. 

Жамоани вақтинча U19 бош мураббийи Тайрон Маршалл бошқариб туради. 

«Цинциннати» бу мавсумда МЛС шарқий конференциясида 4 ғалаба, 13 дуранг ва 8 мағлубият билан 13-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа сўнгги 16 ўйинда атиги бир бор ғалаба қозонди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар