УЕФА «ПСЖ» – «Манчестер Сити» ва «Ювентус» – «Челси» ўйинларини бошқарадиган ҳакамларни эълон қилди
Душанба, 27 Сентябр
4605

УЕФА Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди.

Унга кўра, турнинг марказий баҳси дея таърифланаётган «ПСЖ» – «Манчестер Сити» учрашувини испаниялик Карлос дель Серро Гранде бошқариб борадиган бўлди. VAR тизимида эса Хуан Мартинес Мунуэра ишлайди.

Чоршанба кунги «Ювентус» – «Челси» марказий ўйинини эса испаниялик ҳакам Хесус Хиль Мансано бошқаради.

Маълумот учун, «ПСЖ» – «Манчестер Сити» ўйини 28 сентябрда, «Ювентус» – «Челси» баҳси эса 29 сентябрь куни ўтказилади. Икки учрашув ҳам соат 23:59да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар