Артета: «Ўзига хос кун. Нимага эришмоқчилигимизни кўрсата олдик»
Душанба, 27 Сентябр
1624

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 6-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм»га (3:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бу ғалаба мухлислар учун. Ғалаба керак бўлганида улар биз билан эдилар. Жуда яхши бошладик ва қатъий ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда биздан талаб қилинган нарсани бажардик. 

Ўйинчиларни соғлом сақлашимиз керак, уларнинг ҳаммасига муҳтожмиз. Бу — тажрибали ва ёш ўйинчиларнинг жамоаси. 

Ўзига хос кун. Нимага эришмоқчилигимизни кўрсатдик. Аммо барқарор бўлишимиз керак», — дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар