«Боруссия» Ҳоланд билан хайрлашса, «МЮ» форвардини таклиф қилмоқчи
Якшанба, 26 Сентябр
6332

«Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Антони Марсьяль фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

90min сайти хабарига кўра, Дортмунднинг «Боруссия» клуби форварди Эрлинг Ҳоландни бошқа клубга трансфер қилган тақдирда «Манчестер Юнайтед»дан Марсьялни таклиф этмоқчи. 25 ёшли франциялик форварднинг ўтиши ёзги трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин. 

Аввалроқ, Ҳоландга «Реал», «Манчестер Сити», «МЮ» ва «Бавария» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди. 

Маълумот учун, Марсьяль ўтган мавсумда клуби сафида жами 36 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 9та ассистга муаллифлик қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар