Бокс. Александр Усик Энтони Жошуани мағлуб этиб, янги чемпионга айланди
Якшанба, 26 Сентябр
10697

25 сентябрь, шанба оқшомида Лондондаги «Тоттенҳэм» клуби уй аренасида бокс оқшоми ўтказилди. 

Кечанинг асосий жанги супероғир вазн тоифасининг тўртта йўналиши WBA, WBO, IBF ва IBO чемпиони Энтони Жошуа ҳамда даъвогар Александр Усик ўртасида кечди.

Британиялик 108,9 кг вазнли боксчи Энтони Жошуа жангдан аввал 100,3 кг тош босган Александр Усикка кутилмаганда мағлуб бўлди. Тўлиқ 12 раунд давом этган жангда украиналик чарм қўлқоп устаси 117-112, 116-112, 115-113 очколари ҳисобида рақибидан устун келди. Натижада Усик Жошуага имкон қолдирмай, ундан барча камарларини тортиб олди ва янги чемпионга айланди.

Маълумот учун, 34 ёшли Олимпиада чемпиони Александр Усик 2013 йилдан буён профессионал боксда фаолиятини давом эттириб келмоқда. У охирги жангини 2020 йилнинг октябрь ойида британиялик Дерек Чисорага қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. Александр ҳисобида 19 жангдан 19 ғалаба бор. Усик 13та жангда рақибларини нокаутга учратган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар