ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси якунланди. Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматов қайта сайланишди
Шанба, 25 Сентябр
2221

Бугун, 25 сентярь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида дастлаб, ЎФА бош котиби Аваз Максумов Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сўнгги давр давомидаги фаолияти ҳақидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, ҳисобот-сайлов конгресси раиси Ҳабибулла Мирзаханов сўзга чиқиб, 45та аъзо ташкилот ЎФА президенти лавозимига Абдусалом Азизов номзодини илгари сургани, 42та аъзо ташкилот эса ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига Равшан Эрматов номзодини кўрсатгани ҳақида маълум қилди ва уларни бу лавозимларга қайтадан сайланганлиги билан табриклади.

Шунингдек, ҳисобот-сайлов конгресси давомида ЎФА ижроия қўмитаси аъзолигига 9 нафар номзод тасдиқланди. Ўтказилган тадбир ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар