АПЛ. «Челси» «Сити» билан баҳсда мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди, «МЮ» «Олд Траффорд»да «Астон Вилла»га ютқазди
Шанба, 25 Сентябр
11214

АПЛ 6-тури доирасидаги дастлабки икки марказий ўйин якунига етди.

Турнир пешқадами «Челси» ўз уйида «Манчестер Сити»га мағлуб бўлиб, мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди. Жезуснинг голи Гвардиола жамоасига ғалаба келтирди.

«МЮ» эса «Олд Траффорд»да кетма-кет иккинчи ўйинда мағлубиятга учради. Чоршанба куни Англия лига кубогида «Вест Ҳэм»га минимал ҳисобда мағлуб бўлган Сульшер шогирдлари бу сафар «Астон Вилла»га ютқазиб қўйишди. Хоз 88-дақиқада ғалаба голини киритди. 

90+2-дақиқада «МЮ» мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин эди. Аммо белгиланган пенальтидан Бруну кутилмаганда фойдалана олмади – тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

Натижада, «МЮ» 13 очко билан 4-ўринга тушган бўлса, «Астон Вилла» 10 очко билан 7-ўринга кўтарилди. 

«Сити» эса 13 очко билан 2-ўринга кўтарилган бўлса, «Челси» шунча очко билан 3-ўринга тушди.

АПЛ. 5-тур
Челси – Манчестер Сити 0:1

Гол: 0:1 – 53 Габриэл Жезус.
Челси – Менди, Жеймс (Тиаго Силва, 29), Аспиликуэта, Рюдигер, Кристенсен, Алонсо, Ковачич, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 76), Канте (Хавертц, 60), Лукаку, Вернер.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Лапорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне (Марез, 81), Бернарду Силва, Родри, Грилиш (Стерлинг, 87), Фоден (Фернандиньо, 87), Габриэл Жезус.

Манчестер Юнайтед – Астон Вилла 0:1
Гол: 0:1 – 88 Хоз.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Магуайр (Линделеф, 67), Шоу (Диогу Далот, 34), Погба, Фред, Бруну Фернандеш, Мактомини (Кавани, 82), Роналду, Гринвуд.
Астон Вилла – Мартинес, Хоз, Мингз, Конса, Таргетт, Кэш, Макгинн, Дуглас Луис, Рэмзи (Арчер, 86), Ингз (Буэндиа, 78), Уоткинс.
Ноаниқ пенальти: Фернандеш, 90+2.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар