А Серия. Мальдини ва Диаснинг голлари «Милан»ни пешқадамга айлантирди
Шанба, 25 Сентябр
2135

Италия А Серияси 6-тури доирасидаги дастлабки учрашувда «Милан» сафарда «Специя» меҳмони бўлди.

Учрашувда меҳмон жамоа афсонаси Паоло Мальдининг ўғли Даниэле ҳисобни очган бўлса, мезбонлар 80-дақиқада Верденинг голи билан мувозанатни тиклашди. 86-дақиқада эса Браим Диас меҳмонларга ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлди – 1:2.

Натижада, Пиоли шогирдлари 16 очко билан ҳозирча 1-ўринга кўтарилишди. «Специя» эса 4 очко билан 17-ўринда бормоқда.

А Серия. 6-тур
Специя – Милан 1:2

Голлар: 0:1 – 48 Мальдини, 1:1 – 80 Верде, 1:2 – 86 Браим Диас.
Специя – Зут, Амьян, Николау, Христов, Бастони, Сала (Верде, 65), Бурабия, Маджоре (Феррер, 64), Антист (Манай, 65), Нзола, Джаси (Стрелец, 79).
Милан – Меньян, Калулу (Калабрия, 72), Романьоли, Томори, Эрнандес, Кессиэ (Браим Диас, 82), Салемакерс, Тонали, Жиру (Пеллегри, 46), Ребич (Рафаэл Леау, 46), Мальдини (Беннасер, 59).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар