Ўрунов «Спартак» билан ўйинни ҳам ўтказиб юборади
Жума, 24 Сентябр
3288

«Уфа»да ижарада ўйнаётган яримҳимоячи Остон Ўрунов РПЛнинг 9-туридан ўрин олган «Спартак»ка қарши баҳсни ўтказиб юборади, деб ёзади Sport24.

Ўзбекистонлик 20 ёшли ҳавбек ҳамон бармоғидан олган жароҳатидан халос бўлмаган ва фақат миллий жамоалар ўйинлари туфайли юзага келадиган танаффусдан кейин сафга қайтиши мумкин. 

Яримҳимоячи жамоавий машғулотларга қўшилмаган, ҳозирча индивидуал дастур асосида ишламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов аслида «Спартак»ка тегишли. У бу мавсумда РПЛда атиги 2та ўйинда майдонга тушди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар