Почеттино: «ПСЖ» характер кўрсатди. Бундай ғалабалар бизни янада яхшироқ қилади»
Пайшанба, 23 Сентябр
1315

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино Лига 1 7-туридан ўрин олган «Мец»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Париж клуби қаторасига иккинчи ўйинда қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди.

«Ғалаба қозонганингизда ҳаммаси енгиллашади. Ўйлашимча, бошиданоқ яхши ўйнадик. Кейин бироз секинлашдик. Жамоа охиригача курашгани ва охир-оқибат характер кўрсатганидан жуда хурсандман. Бундай ғалабалар бизга янада яхшироқ бўлишга ва истаган нарсамизни ривожлантиришга ёрдам беради. 

Шанба куни «Монпелье»га қарши қийин ўйин кутмоқда. Тайёр бўлишимиз керак. Барча рақиблар бизни ютишга ҳаракат қилмоқда», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар