Варан Роналду ҳақида: «У голлар уриш ва ғолиб чиқиш учун яралган»
Чоршанба, 22 Сентябр
3012

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида фикрларини билдирди.

«Криштиану 36 ёшда ҳам ажойиб спорт формада экани тасодиф эмас. Бунинг учун қанча меҳнат қилиш кераклигини тасаввур ҳам қила олмайсиз. У барчамизга ўрнак. Роналду билан бирга ишлаш, унинг ёнида машғулотлар ўтказиш ҳам ажойиб. У голлар уриш ва ғолиб чиқиш учун яратилган. У ақлбовар қилмас профессионал. Роналдунинг рақиб эмас, таркибимизда экани катта устунлик», - дейди франциялик ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли португалиялик форвард «МЮ» сафидаги 3 ўйинда 4та голга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар