Ҳусайн Норчаев ОФК кубоги энг яхши тўпурарига айланди
Чоршанба, 22 Сентябр
4774

ОФК кубоги минтақалараро яримфинали доирасида Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» жамоасини биринчи бўлимдан кейин 5:0 ҳисобида мағлуб этмоқда.

Учрашувнинг биринчи бўлимида қаршиликлар ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ҳиндлар дарвозасини уч марта ишғол этиб, ҳет-трикка эришди.

Норчаевнинг гуруҳ босқичида 2та, плей-оффда эса битта гол киритишга улгурганди. Бугунги голлар билан унинг мусобақадаги голлари сони 6тага етди. Натижада, Ҳусайн тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилиб турган «Ахал» яримҳимоячиси Эльман Тагаевни (5та гол) ортда қолдирди.

Маълумот учун, турнирни давом эттираётган жамоалар орасида «Кувайт СК» аъзоси Аҳмад Акаичи ҳисобида 4та гол мавжуд.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар